23:02 / 16.01.2025
82

Украина 2024 йилда урушга қанча харажат қилгани маълум қилинди

Украина 2024 йилда урушга қанча харажат қилгани маълум қилинди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 2024 йилда ҳарбий можаро Украинага 100 миллиард доллардан кўпроққа тушган.

2024 йилги уруш Украинага мудофаа кучларини таъминлаш нуқтаи назаридан 100 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтирди”, - деди Владимир Зеленский Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашувдан сўнг.

Унинг маълум қилишича, бу маблағнинг 40 фоизини Украина қоплаган бўлса, қолган 60 фоизи АҚШ ва Европа томонидан тақдим этилган.

Зеленский ва Стармер аввалроқ Украинага ҳар йили камида 3,6 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ўтказишга келишиб олган эди. Буюк Британия бош вазирининг қўшимча қилишича, Буюк Британия Украинага 150 та артиллерия баррелини етказиб беради, улар бир неча ҳафта ичида мамлакатга етиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг