Фото: Anadolu
Японияда охирги 30 йилда Нанкай ёриғи зонасида «мегазилзила» юз бериш эҳтимоли 80 фоизгача ошди. Бу ҳақда Зилзилаларни тадқиқ этиш бўйича ҳукумат комиссияси маълум қилди, деб хабар беради Kyodo News.
Комиссия раиси Наоси Хиратанинг таъкидлашича, 2024 йил 1 январда Ното яриморолида содир бўлган зилзиладан кейин Японияда бир неча марта 6 магнитудали ерости силкинишлари кузатилган.
У сейсмик фаоллик яна қанчадир вақт давом этиши мумкинлиги сабаб огоҳликни сақлаб қолиш кераклигини қайд этди. Хиратанинг сўзларига кўра, бу каби сейсмик фаоллик олдинлари Японияда кузатилмаган, шу боис «у қачон тўхташини олдиндан айтиш мушкул».
2024 йил 8 август куни Миядзаки префектураси соҳилларида 7,1 магнитудали зилзила кузатилганидан кейин Япония ҳукумати Нанкай ёриғида ҳам ерости силкинишлари юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққанди.
Япония анчадан бери яқин 30 йил ичида Нанкай ёриғида 8-9 балли зилзила содир бўлишидан хавотирда. У кучли ерости силкинишлари ва улкан цунамиларни юзага келтириши мумкин. Таъкидланишича, мазкур ҳудудда ҳар 100-150 йилда кучли зилзилалар содир бўлади ва бундан олдинги зилзила салкам 80 йил олдин юз берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар