Фото: Wikimedia
Буюк Британия Украинада ҳарбий базалар ва мудофаа инфратузилмасини жойлаштириш масаласини ўрганади. Бу икки давлат ўртасидаги 100 йиллик шериклик тўғрисидаги декларация ёзилган бўлиб, унинг матни Британия ҳукумати томонидан эълон қилинди.
“Келишув иштирокчилари Украинада мудофаа инфратузилмасини, жумладан ҳарбий базалар, моддий-техник таъминот омборлари, ҳарбий техника ва қурол-яроғ захира омборларини жойлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш вариантларини кўриб чиқадилар. Жиддий ҳарбий таҳдид юзага келган тақдирда, бу иншоотлар ўз мудофаа қобилиятини кучайтириш учун фойдаланилиши мумкин”, дейилади ҳужжатда.
Британия 2030-2031 йилларгача Киевга ҳар йили камида 3 миллиард доллар ва “Украинани қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган барча” ҳарбий ёрдамни кўрсатиши лозим. Узоқ масофага зарба берувчи воситалар, ҳаво ҳужуми ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, мураккаб қурол-аслаҳалар захиралари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режалаштирилган.
100 йиллик шериклик шартномаси
Украина ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 16 январь куни Британия бош вазири Кир Стармернинг Киевга ташрифи пайтида имзоланди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳужжатнинг ёпиқ қисми мавжудлигини маълум қилди.
“Битимда иқтисодий, технологик ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан мактабларимиз ва университетларимизни Британия билан биргаликда ривожлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, битимнинг ёпиқ, махфий қисми ҳам бор”, деган эди Зеленский.
Президенти бу барқарорлик ва ривожланиш имкониятларини оширадиган нарсалар эканига тўхталган. Киевга ташрифи давомида Стармер Украинага янги артиллерия ва Grateful номли мобил ҳаво мудофаа тизими берилишини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар