762
Россияда энди иш берувчиларга ноқонуний мигрантлар билан меҳнат шартномаси тузиш тақиқланди
2025 йил 5 февралдан бошлаб Россияда миграция қонунчилигини бузган хорижий фуқароларнинг электрон реестри ишлай бошлайди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилди.
Унга кўра, реестр ҳар куни янгиланади ва ундан иш берувчилар, тадбиркорлар, чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаси тузишни режалаштираётганлар, давлат идоралари фойдаланиши мумкин.
“Барча органлар у ерга [порталга] бориб, ҳар бир фуқарони қайта текшириши мумкин, у ҳар куни янгиланади ва биз ушбу манбага таянамиз”, деди у.
«Ички ишлар вазирлиги ахборот маркази негизида чет эл фуқаросининг Россияда қонунийлигини текшириш имконини берувчи очиқ маълумотлар базаси ишлайди ва шундан кейингина қонун иш берувчига у билан меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқини беради», деди Горовой.
Унинг қўшимча қилишича, порталнинг техник тайёргарлиги аллақачон таъминланган ва ҳозир у тўлдирилмоқда. Янги қоидаларга кўра, ноқонуний мигрантларнинг турмуш қуриши ёки ажрашиши, транспорт воситаларини бошқариши ёки рўйхатдан ўтказиши, авиачипталар сотиб олиши мумкин эмас.
Унинг сўзларига кўра, бу “Россия ҳудудида чет эл фуқароларининг мавжудлигини аниқлаштиришга” олиб келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар