
Фото: РИА Новости
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва Россия президенти Владимир Путин кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги шартнома «барча соҳаларни, жумладан, мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият, илм-фан ва технологияни қамраб олади».

«Бунинг устида анчадан бери ишлаб келаётгандик ва иш якунига етганидан жуда мамнунман. Унинг муҳимлиги шундаки, бу бизга ўзаро муносабатларимизнинг деярли барча соҳаларига қўшимча туртки бериш имкониятини тақдим этади», — дейди Россия президенти.
Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолийнинг сўзларига кўра, ҳужжат 47 та моддадан иборат. Ҳужжат матни расман эълон қилинмади.

Илгари икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2001 йилда имзоланган ҳужжат билан тартибга солиб келинган. Ҳар беш йилда у автоматик равишда узайтирилган. Янги шартнома устидаги ишлар 2022 йилдан бери давом этиб келаётган эди, ўтган йилнинг июнида эса томонлар ҳужжат матнини келишиб олгани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 январ куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён расмий ташриф билан Россияга борди. Путин билан учрашув давомида у глобал ва минтақавий кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилган. Улар орасида Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши, жумладан, Сурия ва Фаластин—Исроил можароси, Кавказортидаги вазият ҳамда Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалар ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар