10:10 / 18.01.2025
244

Украина дронлари Калуга областидаги «Роснефт» нефт базасига зарба берди

Украина дронлари Калуга областидаги «Роснефт» нефт базасига зарба бердиУкраина учувчисиз учоқлари Калуга области Людиново шаҳридаги нефт омборига ҳужум қилди. Зарбадан кейин у ерда ёнғин бошланди, деб хабар берди Калуга губернатори Владислав Шапша 18 январ, шанбага ўтар кечаси ўзининг Telegram-каналида. «Людиново шаҳрида УУА ҳужуми натижасида саноат корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойида тезкор гуруҳ ва қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ», деб ёзди расмий. Людиново райони раҳбари Стефан Перевалов VK'да қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини, ёнғин тарқалиши хавфи мавжуд эмаслигини тасдиқлади. Россиянинг аноним Telegram-каналлари Людиноводаги нефт базасидаги йирик ёнғин кўриниб турган видеони эълон қилди. Унинг ҳудудидан тутун устуни осмонга кўтариляпти. Россия хавфсизлик кучларига яқин бўлган «ВЧК-ОГПУ» Telegram-канали томонидан бир нечта видеолар эълон қилинган.Людиноводаги нефт базасига аввал ҳам ҳужум қилинганЛюдиново шаҳридан Украина билан чегарагача тахминан 170 км. Россиянинг Neftegaz саноат портали маълумотларига кўра, «Роснефт»нинг шуъба корхонаси «Калуганефтепродукт» нефт базаси Людиновода жойлашган. Умумий ҳажми 6700 куб метр бўлган тўққизта резервуар мавжуд. У ерда АИ-92 ва АИ-95 бензини, шунингдек, дизел ёнилғиси сақланади. Нефт базаси ёнида «Роснефт» ёнилғи қуйиш шохобчаси жойлашган. Маҳаллий «iЛюдиново» портали ёзганидек, нефт омборига аввалроқ ҳам учувчисиз учоқлар ҳужум қилган. Масалан, 2024 йил 28 апрелда. Ўша пайтда резервуарнинг ташқи корпуси шикастланган, аммо вайронагарчилик бўлмаган. Neftegaz маълумотларига кўра, Людиновода дрон ҳодисалари 2024 йилнинг 16 ноябр ва 23 декабр кунлари ҳам қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг