Теҳрондаги Эрон Олий суди биноси ёнида отишма юз берди. Икки судя ҳалок бўлди, уларнинг бир қўриқчиси яраланди. Маҳаллий маъмурлар ҳодисани теракт сифатида баҳолади, деб хабар берди IRNA агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Унинг ҳужуми сабаблари ҳали аниқланмаган. Марҳумлар Олий суднинг 39 ва 53-бўлимлари раҳбарлари бўлишган.
Таъкидланишича, судялар миллий хавфсизликка қарши жиноятлар, жосуслик ва терроризмга оид ишларни кўрган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар