17:07 / 18.01.2025
816

Разведка маълумоти: Курск областидаги КХДР ҳарбийлари тез орада йўқ қилиб ташланади

Разведка маълумоти: Курск областидаги КХДР ҳарбийлари тез орада йўқ қилиб ташланади
Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Шимолий Корея апрел ойи ўрталарига қадар Курск областида Россия томонидаги жангларда бутун ҳарбий контингентини йўқотиши мумкин, деб хабар берди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) 16 январ, пайшанба куни Украина ва Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

Жанубий Корея ва Пентагон разведка маълумотларига кўра, Пхенян октябр ойида Курск областига 10-12 минг аскар юборган ва бир ой ўтиб улар Украина Қуролли кучлари билан илк жангларини бошлаган. Январ ойи бошига келиб, Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг 300 аскари ҳалок бўлган, яна 2700 нафари яраланган.

Украина президенти Володимир Зеленский бундан ҳам кўпроқ — 3800 аскар ҳалок бўлгани ёки яраланганини билдирди. Шундай қилиб, ISW таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, шимолий кореяликлар кунига 92 кишини йўқотиши мумкин. Бу бутун гуруҳ яна 12 ҳафтага етишини англатади. Яраланган Шимолий Корея аскарларининг фронтга қайтиш-қайтмаслиги номаълум.

Юқори йўқотишлар сабаблари

Жанубий Корея разведкаси КХДР ҳарбийларининг катта йўқотишларини «замонавий уруш усулларини тушунмаслик», шунингдек, Курск областида Шимолий Корея аскарларига асирга тушиш таҳдиди бўлса, ўз жонига қасд қилишга буйруқ берилгани билан изоҳлади. 11 январ куни Зеленский Украина ҳарбийлари КХДРнинг биринчи аскарларини тириклайин қўлга олишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Шундан сўнг Украина президенти КХДР етакчиси Ким Чен Инга ҳарбий асирларни Россия асирлигида сақланаётган Украина Қуролли кучлари аскарларига алмаштиришни таклиф қилди. «Шимолий Кореядан қайтишни истамаган аскарлар учун бошқа йўллар ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, бу уруш ҳақидаги ҳақиқатни корейс тилида тарқатиш орқали тинчликни яқинлаштириш истагини билдирган корейслар шундай имкониятга эга бўладилар», — дейди Зеленский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Разведка маълумоти: Курск областидаги КХДР ҳарбийлари тез орада йўқ қилиб ташланади