Россия армияси 18 январга ўтар кечаси Киевга баллистик ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди, деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко.
Фото: svoboda.org
Унинг айтишича, Шевченко туманида бомбардимон оқибатида нотурар жойда ёнғин чиққан.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Тимур Ткаченко аниқлик киритиб, Шевченко туманидаги ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва яна уч киши жароҳат олгани ҳақида маълумот берди. Унинг қўшимча қилишича, уриб туширилган снарядлар парчалари пойтахтнинг Деснянск ва Голосеев туманларига тушган.
Фото: svoboda.org
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маъмурий бино, бизнес марказ ва дўконнинг қисман вайрон бўлганини маълум қилди. Шунингдек, ўнта автомашина шикастланган. Бундан ташқари, “Лукяновская” метро бекати кириш қисми шикастлангани сабабли вақтинча ёпилган. Шевченко туманида сув таъминоти қувури шикастланган.
Фото: svoboda.org
18 январь куни эрталаб Россия қўшинлари Запорожье марказига баллистик ракеталар билан зарба берди. Запорожье вилояти давлат маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг хабар беришича, ҳужум оқибатида маъмурий бинолар вайрон этилган, турар жойлар ва шахсий транспорт воситалари шикастланган. 10 киши жароҳат олган: икки кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, саккиз киши касалхонага ётқизилган.
Фото: svoboda.org
Украина ҚК Ҳаво кучлари қўмондонлиги 18 январга ўтар кечаси Россия қўшинлари 39 та Shahed типидаги зарба берувчи дронлар, шунингдек, тўртта Искандер-М/КН-23 баллистик ракеталарини учирганини маълум қилди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Полтава, Суми, Харьков, Черкаси, Черниговск, Киев, Хмелницкий, Житомир, Кировоград, Днипропетровск, Херсон ва Донецк каби вилоятларда иккита ракета ва 24 та дронни уриб туширишга эришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар