21:22 / 18.01.2025
106

Ҳаво совуқлиги учун Трампнинг инаугурацияси Капитолий ичкарисига кўчирилди

Ҳаво совуқлиги учун Трампнинг инаугурацияси Капитолий ичкарисига кўчирилди
Капитолий, Вашингтон
Фото: РБК

Доналд Трампнинг 20 январ, душанба куни ўтказиладиган инаугурацияси ёпиқ жойга кўчирилди.

Совуқ ҳаво меҳмонлар ва қатнашчиларни қийнаб қўймаслиги учун Трамп шахсан кўрсатма берган. Маросим Қўшма Штатлар Капитолийси ротондасида (гумбази остида) ўтказилади.

«Об-ҳаво прогнозига кўра, Вашингтон, Колумбия округида шамол омили қўшилиб ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайиши мумкин. Мамлакатга арктик бўрон яқинлашмоқда. Одамлар азият чекиши ёки жароҳатланишини истамайман», — деди Трамп 17 январ куни Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган постида.

Қўшимча қилишича, байрам паради Вашингтондаги Capital One мажмуасида ўтказилади, сиёсатчи қасамёд қилиб бўлгач у ерга боришини айтди.

The New York Times ёзишича, ноқулай об-ҳаво туфайли қасамёд маросимини бинода ўтказган АҚШнинг сўнгги президенти Роналд Рейган (1985 йил) ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг