23:23 / 18.01.2025
72

Илон Маск Лос-Анжелес мэрини истеъфога чиқишга чақирди

Илон Маск Лос-Анжелес мэрини истеъфога чиқишга чақирди
Фото: Getty Images
Лос-Анжелес мэри Карен Басс шаҳар бўйлаб давом этаётган ёнғинлар фонида сиёсатни инсонларга ёрдам беришдан устун қўймоқда. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирди.

Шу орқали тадбиркор фойдаланувчилардан бирининг Басс шаҳарда алоқани қайта тиклашга ёрдам беришдан бош тортгани, чунки «бу Маск билан боғлиқ бўлгани учун муаммони ҳал этишдан манфаатдор эмаслиги» ҳақидаги постига изоҳ берди.

Илон Маск Лос-Анжелес мэри истеъфога чиқиши кераклигини ёзди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, шаҳарда ёнғинлар бошланишидан бир ҳафта олдин Басс ўт ўчирувчилар бюджетини қўшимча 49 миллион долларга қиқартиришни талаб қилган — бу ўз навбатида 16 та ўт ўчириш станциясининг ёпилишига олиб келиши керак эди.

Лос-Анжелесда 7 январ куни ўрмон ёнғинлари бошланди, биринчи навбатда соҳил бўйидаги Пасифик-Палисейд аланга домида қолди, кейин яна бир неча ёнғин ўчоқлари пайдо бўлди. Метеорологларнинг фикрича, вазият қуруқ ҳаво ва кучли шамол туфайли кескинлашмоқда, шунингдек, ўт ўчириш гидрантларидаги сув танқислиги ҳам алангани тўхтатишга халақит берган.

Ёнғин 16 минг гектардан ортиқ ҳудудга тарқалган, минглаб бинолар, жумладан, кўплаб Ҳолливуд юлдузларининг уйлари ёниб кетган. 180 мингга яқин инсон ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 27 кишига етган (18 киши бедарак йўқолганлар сафида). Дастлабки маълумтоларга кўра, ёнғинлар оқибатида етказилган иқтисодий зарар 250 миллиард доллардан ошади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг