
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев маслаҳатчиси Икромжон Илмиянов Сатторовични ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақдаги фармон 27 октябрь куни имзоланди, дея хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.
“Илмиянов Сатторович бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Қирғизистон Республикаси президенти маслаҳатчиси лавозимидан озод этилади”, дейилади фармонда.
Маълумот учун, Икромжон Илмиянов Алмазбек Атамбаев давлат раҳбари лавозимини эгаллаб келган вақтдан буён нуфузли мансабларда фаолият юритиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар