Японияда умрини қамоқхонада ўтказишни истовчи кексалар сони ошмоқда. Мамлакатнинг энг йирик Тотиги аёллар қамоқхонаси маҳкумларининг кўпчилиги кексалардир, деб ёзди СNN.
Қўриқчиларнинг айтишича, кекса маҳкумлар ёлғизликдан қўрқишади, шу боис панжара ортида қолишни исташади.
«Ҳатто бу ерда бир умр яшаш учун (имкони бўлса) ойига 20-30 минг иена ($130-190) тўлашга розилар ҳам топилади», — аёллар қамоқхонаси ходими Такаеши Сиранага.
Токиодаги Тотиги аёллар қамоқхонаси. Фото: CNN
Қамоқхонада маҳкумлар мунтазам овқатлантирилади, тиббий ёрдам бепул, қаров ва мулоқот бор, озодликда эса бунақа шароит доим ҳам бўлавермайди.
«Бу қамоқхонанинг одамлари жуда яхши. Балки мен учун энг тинч жой шу бўлса керак», — деди овқат ўғирлагани учун жазони ўтаётган 81 ёшли аёл.
Фото: CNN
Нашр маълумотига кўра, 65 ёшдан ошган японияликларнинг 20 фоизи қашшоқликда кун кечиради. Аксарият одамлар жон сақлаш учун ҳам қамоқхонага тушишмоқда, деди Сиранага.
«Совуқ ёки очлик одамларни қамоқхонага бошлаб келади. Маҳкумларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади, озодликда эса ўзлари тўлашларига тўғри келади, шу сабабли айримлар имкон қадар бу ерда узоқроқ қолишни исташади», — деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар