Фото: Reuters/Getty Images
Доналд Трамп ўз ёрдамчиларига Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатини ташкил этишни топширди, унинг давомида АҚШнинг сайланган президенти Путин билан Украинадаги урушни тугатиш вариантларини муҳокама қилиш учун шахсий учрашувни келишиб олиш ниятида.
Бу ҳақда 19 январ, якшанба куни CNN манбаларга таянган ҳолда ўз сайтида маълум қилди. Уларнинг фикрича, суҳбат Трамп давлат раҳбари лавозимига киришганидан кейинги дастлабки кунларда бўлиб ўтиши керак.
Сайлов кампанияси давомида Доналд Трамп президентлик қасамёдини қабул қилганидан кейин 24 соат ичида Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган эди. Бироқ, энди у бу ваъдасини бажара олмайдиганга ўхшайди. Трамп ва унинг жамоаси Украина бўйича янги президентлик муддатининг биринчи ойларида амалга оширилиши мумкин бўлган келишув лойиҳаси устида ишлашни тезда бошлашга умид қилмоқда, деб ёзади нашр.
Украина бўйича Трамп-Путин мулоқотига тайёргарлик
CNN маълумотларига кўра, Трампнинг миллий хавфсизлик гуруҳи АҚШ сайланган президенти ва Владимир Путин ўртасидаги қўнғироққа бир неча ҳафта олдин тайёргарлик кўра бошлаган. Ушбу суҳбатнинг санаси келишилганми ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.
2024 йил декабрида Путин Трамп билан исталган вақтда учрашишга тайёрлигини айтган эди. Кейинроқ Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ВГТРК журналисти Павел Зарубин билан суҳбатда: «Одатда, ҳокимият тепасига келган президент... биринчи бўлиб қўнғироқ қилади», дея Америка томони қўнғироқ ташаббуси билан чиқиши мумкинлигини назарда тутди.
Сербия ва Швейцария аллақачон Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг эҳтимолий учрашуви учун жой ажратишга тайёрлигини маълум қилган. Трампнинг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар