20:35 / 20.01.2025
1 336

Сречко Катанец қандай касаллиги маълум қилинди

Сречко Катанец қандай касаллиги маълум қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец анчадан буён соғлигидаги муаммолардан азият чекмоқда.

Маълумотларга кўра, словениялик мураббий онкологик касаллик билан курашмоқда.

- 2023 йил 14 июнь куни Сречко Катанец соғлиги билан юзага келган муаммолар сабабли "CAFA Nation's Cup 2023" мусобақасининг Туркманистон, Тожикистон ва Эронга қарши ўйинларида қатнаша олмади.

- 2024 йил 23 март куни кутилмаганда соғлиги билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетишга мажбур бўлди. 26 март кунги Гонконгга қарши ўйинга терма жамоани Алеш Чех бошчилигидаги штаб олиб тушганди.

- 2024 йил 5 июнь. Туркманистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец шундай деганди: "...Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди..."

- 2024 йил октябрь ойи. Бош мураббий соғлиги туфайли Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БАА ва Эронга қарши ўйинларда иштирок эта олмаганди.

- 2025 йил январь ойи. Мураббийнинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра, Доҳадаги йиғинда иштирок этмайди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг