20:53 / 20.01.2025
170

Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди

Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Фото: AP
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Қорасой туманида суд олти нафар полициячининг ҳар бирини 2022 йил январида мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида қўллаган қийноқлар учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жабрланганлар орасида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бўлгани айтилмоқда.

Суд маълумотларига кўра, 2022 йил январида 44 киши, жумладан, мигрантлар ҳибсга олинган ва полициянинг махсус изоляторига жойлаштирилган, улар қийноққа солинган. Полициячилар айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза натижалари ва судда тақдим этилган бошқа далиллар билан исботланган. Таъкидланишича, ҳукм ҳали кучга кирмади, айбланувчилар апелляция бериши мумкин.

Қозоғистонда 2022 йил январ ойида оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, намойишчилар маъмурий бинолар, полиция ва ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва КХШТ кучларидан ёрдам сўради. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан эса бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Тартибсизликлар оқибатида 238 киши ҳалок бўлди, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг