23:06 / 20.01.2025
39

Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади?

Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади?
Жорий йилнинг 20 январь куни қасамёд қабул қилгандан сўнг, Дональд Трамп юқори мартабали шахслар билан бирга инаугурация зиёфатида иштирок этади. Бу Қўшма Штатларда ярим асрдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинаётган тантанали ва мажбурий тадбир ҳисобланади.

Коллаж: 24 канал
Инаугурация зиёфатида меҳмонларга қуйидаги таомлар тортилади:
Помидор тартар, лавр барги қайла, маринадланган сабзавотлар, романеско, шивит ва пиёз мойи билан тайёрланган Чесапик қисқичбақа пироги.

Иккинчи таом сифатида:
“Дюймовочка” сабзили катта Омаха Ангус Рибай стейки, “Рабе” брокколи, кўкатли қайла, қизил вино ва труфел қўшилган махсус қайла ҳамда картошкали гратен.

Конгресснинг Инаугурация маросимлари бўйича Қўшма қўмитаси матбуот баёнотига кўра, меҳмонлар тушликни Миннесота олмали музли террин дессерти билан якунлашлари керак. Дессерт сметанали музқаймоқ ва тузли карамел билан бирга тортилади.

Ҳар бир таомга алоҳида вино тақдим этилади. Бири Виржиния штатининг Монтичелло шаҳридан, иккинчиси эса Калифорниядан келтирилади.

Трампнинг инаугурацияси ҳақида нималар маълум

2025 йил 20 январда Трамп расман АҚШ президенти лавозимига киришиб, 47-давлат раҳбари бўлади. Ушбу инаугурация унинг биринчи президентлик муддатидан (2017-2021) кейин Оқ уйга қайтишини нишонлайди.

Трамп 78 ёшида АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлади.

Вашингтондаги одатдан ташқари паст ҳарорат туфайли инаугурация маросими анъанавий очиқ ҳавода ўтказиладиган жойдан Капитолийдаги ротондага кўчирилди. Асосий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Маросимда АҚШнинг собиқ президентлари: Билл Клинтон, Жорж Буш, Барак Обама ва Жо Байден иштирок этади. Халқаро меҳмонлар орасида Италия бош вазири Жоржа Мелони ва Аргентина президенти Хавьер Милей бор. Хитой номидан вице-президент Хан Чжен қатнашади. Шунингдек, таклиф этилганлар рўйхатидан Илон Маск, Марк Цукерберг, Жефф Безос ва Шоу Сзи Чу каби машҳур тадбиркорлар ҳам жой олган.

Тадбирнинг мусиқий қисмини Кристофер Маччио, Керри Андервуд ва Ли Гринвуд, шунингдек, Village People гуруҳи ўз чиқишлари билан олиб боради.

Трамп ўз лавозимининг биринчи кунида Жо Байденнинг аввалги маъмурияти сиёсатини бекор қилишга қаратилган 100 дан ортиқ ижроия фармонларини имзолаши кутилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар иммиграция, савдо, иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши соҳаларини қамраб олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг