Фото: rutube.ru
Доналд Трамп президентликка киришиш учун қилган қасамёдидан сўнг дарҳол меҳнат муҳожирларига АҚШга қонуний йўл билан кириш ва ишлаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи CBP One чегара ўтиш дастурини ёпишни буюрди.
Шу кунга қадар иловадан миллион киши фойдаланган.
20 январ, душанба куни Қўшма штатлар Божхона ва чегара хизмати веб-сайтида илова фойдаланувчиларига унинг энди ишламаётгани ва саккизта назорат-ўтказиш пунктида кириш учун барча рўйхатга олишлар бекор қилингани ҳақида хабар эълон қилинди.
«Мен жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Ҳар қандай ноқонуний чегарани кесиб ўтиш дарҳол тўхтатилади ва биз миллионлаб хорижлик жиноятчиларни ўз мамлакатларига қайтаришни бошлаймиз», – деган эди Дональд Трамп.
Трамп Қўшма Штатларга миграцияни чеклаш учун янада кўпроқ чоралар кўришни режалаштирмоқда. Улар орасида «мамлакатга ҳалокатли босқинни қайтариш» учун жанубий чегарага аскарлар жўнатиш ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар