АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралардан бош торца, қандай чора кўришини айтди.
Трамп 20 январь куни президентлик лавозимига киришди, у Украинадаги урушни инаугурациядан кейин 24 соат ичида тугатишга ваъда берганди. Бироқ мазкур ваъдаси устидан чиқмади. Эндиликда сиёсатчи агар Путин урушни тўхтатишга кўнмаса, “эҳтимол” Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишини айтмоқда.
Трамп Россия ва Украина президентлари билан “улар хоҳлаган вақтда” учрашишга тайёрлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у Украинадаги уруш қурбонларининг расмий сонини шубҳа остига қўйди. Трамп уруш аллақачон “миллионлаб одамларнинг” ҳаётига зомин бўлганини таъкидлади.
Америка президентининг ҳисоб-китобларига кўра, Москва 800 мингга яқин, Киев эса 600 дан 700 минггача одамни йўқотди. Трамп, шунингдек, АҚШ Украинага ёрдам бериш масаласида НАТОнинг бошқа мамлакатларига нисбатан номутаносиб юқори молиявий юкни кўтараётганини яна танқид қилди. У альянс давлатларини мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар