АҚШ президенти Доналд Трамп агар Украина билан келишувга эришмаса, Россия ва унинг иттифоқчиларига санкциялар ва тарифлар билан таҳдид қилди.
Трамп агар Москва Украина билан урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришмаса, Россия ва унинг иттифоқчиларига оғир бўлишини айтган.
“Агар биз келишувни тезда амалга оширмасак, Россия томонидан АҚШга ва бошқа иштирокчи давлатларга сотилган ҳамма нарсага юқори солиқлар, божлар ва санкциялар киритишдан бошқа чорам қолмайди”. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
Трамп бу таҳдид орасида “рус халқини яхши кўриши” ва Путин билан “доимо яхши муносабатда бўлганлиги” ҳақидаги гапларни қистириб ўтган.
“Буларнинг барчаси мен иқтисодиёти таназзулга юз тутаётган Россияга ва президент Путинга хайрихоҳлик эканимни билдиради. Дарҳол рози бўлинг ва бу аҳмоқона урушни тўхтатинг!" — давом этди Трамп. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар