АҚШ президенти Доналд Трамп Украина урушини 100 кун ичида, яъни ўз сиёсий рақиблари энг кам қаршилик кўрсатадиган даврда ҳал этмоқчи. Ҳарбий фанлар академияси мухбир-аъзоси Сергей Судаков RT билан суҳбатда шундай деди.
Судаковнинг айтишича, Америкада бир анъана бор, унга кўра, лавозимида иш бошлаган президент учун «100 кунлик асал ойи» бошланади. Бу даврда томонлар (президент ва унинг рақиблари) бир-бирларига «ташланмайди». Бу ташқи сиёсий масалаларни ҳал этиш учун энг яхши пайт, чунки давлатнинг янги раҳбарига халақит беришмайди ва у эмин-эркинроқ ҳаракат қилади.
Бироқ 100 кун бундай режалар учун етарли бўлмаслиги мумкин. Украина урушини тўхтатиш Трамп учун муҳим, бироқ марказий вазифа эмас, деди Судаков.
«У сайловда ютиш учун шундай қилдики, бу бош мавзуга айланди. Бугун эса — Хитой, тарифлар, — буниси бутунлай бошқа ўйин. Трамп тариф сиёсатини киритган Теодор Рузвелтга ўхшамоқчи, унинг учун иқтисодиёт устун», — хулоса қилди эксперт.