23:18 / 28.10.2016
7 060

Ҳиндистонлик бизнесмен ходимларига 1260 машина ва 400 квартира совға қилди

Ҳиндистонлик бизнесмен ходимларига 1260 машина ва 400 квартира совға қилди

Ҳиндистоннинг олмос қироли номини олган Савжибхай Дхолакиа ўзининг энг яхши хизматчиларига 1260та машина ҳадя қилди.

Мамлакатнинг Дивали байрамида бадавлат тижоратчи қўл остидагиларга машинадан ташқари 400 квартира ва турли қимматбаҳо безакларни тортиқ қилиб серҳимматлигини намойиш этди.

“Сўнгги беш йил мобайнида ишлаб чиқаришдаги мислсиз унумдорлик ва ходимларимизнинг фидокорлиги учун мукофотлар тортиқ қилинмоқда”, деди Hare Krishna Exports компанияси бошлиғи Савжибхай Дхолакиа.

Жами 5500 ходим қимматбаҳо туҳфалар билан тақдирланади. Бунга компания 7 млн доллар сарфлайди. Умуман олганда, Дивали байрамида корхоналар ўз ходимларига совға бериш урфга кирган. Одатда, кўпчилик корхоналар ширинликлар тортиқ қилиш билан чекланади. Аммо Hare Krishna Exports 2012 йилдан бошлаб автомобиль совға қилишни бошлади. 2012 йилда хизматчиларга 3 машина ҳадя этилган бўлса, 2014 йилда 491 машина ва 207 квартира инъом қилинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик бизнесмен ходимларига 1260 машина ва 400 квартира совға қилди