Россия-Украина урушининг бориши нефт нархининг ўзгаришига боғлиқ эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков гапирди.
Аввалроқ, Доналд Трамп Москва ва Киев ўртасидаги урушни тугатиш учун жаҳон бозорида нефт нархини пасайтиришга чақирган эди.
«Бу можаро нефт нархига боғлиқ эмас. Ушбу можаро Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид, маълум ҳудудларда яшовчи русларга таҳдид, шунингдек, америкаликлар ва европаликларнинг Россия хавотирларини тинглашни истамаслиги ва тўлиқ рад этиши туфайли содир бўлмоқда ва бу нефт нархига алоқадор эмас», деди Песков.
Шунингдек, у Кремл АҚШ янги президенти билан мулоқотга тайёрлигини ва Вашингтондан «сигнал кутаётганини» таъкидлади.
23 январ куни Доналд Трамп Давосдаги иқтисодий форумда видеоалоқа орқали чиқиш қилиб, Саудия Арабистони ва OPEC давлатларидан нефт нархини пасайтиришни сўраган эди. «Агар нарх пасайса, Россия ва Украина ўртасидаги уруш дарҳол тўхтайди», деди у.
АҚШ президенти, шунингдек, Украинадаги урушни тўхтатиш учун яқин орада Владимир Путин билан учрашишни хоҳлаётганини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар