00:36 / 25.01.2025
1 393

Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилиш тактикасини ўзгартирди

Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилиш тактикасини ўзгартирди
Фото: cepa.org
Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатида инаугурациясидан сўнг Украина можаросини ҳал этишга ёндашуви ўзгарди. Бу ҳақда The Conversation нашри хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп президентлик фаолиятининг дастлабки кунларида Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш таҳдиди билан чиқиш қилган. Бу ёндашув собиқ президент Жо Байденнинг Россияга босим ўтказиш учун қўллаган стратегиясига ўхшашлигини кўрсатади.

Мақолада таъкидланишича, АҚШ ташқи сиёсати, одатда, ички сиёсатдан фарқли ўлароқ, бир президентдан иккинчисига ўтиш жараёнида кўп ўзгармайди.

Шу билан бирга, муаллифнинг фикрига кўра, Трамп можарони ҳал қилишда Байдендан фарқли ёндашувни танлаган. У нафақат Москвага, балки Киевга ҳам босим ўтказиш орқали томонларни музокараларга ундашни мақсад қилган.

Бундан ташқари, Трамп демократлардан анча кескинроқ қадамларга тайёр эканини билдирган. У санкциялар борасида нафақат Россияга, балки зарурат туғилганда Хитой ва Ҳиндистонга нисбатан ҳам чекловлар жорий этишга тайёрлигини қайд этган.

Илгари The Wall Street Journal нашри Трамп Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогга можарони 100 кун ичида ҳал этиш вазифасини юклагани ҳақида хабар қилган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Владимир Путин билан келишувга эришиш Трамп сайловолди кампаниясида ваъда қилганидан анча қийин бўлиши мумкин.

21 январь куни Трамп Киевга қурол етказиб беришни тўхтатиш эҳтимолини билдириб, Россия президенти билан исталган вақтда учрашишга тайёр эканини айтган. Шунингдек, у можарони тезроқ ҳал қилиш мақсадида Саудия Арабистони ва ОПЕКни нефть нархини туширишга чақирган.

"Саудия Арабистони ва ОПЕКдан нефть нархини пасайтиришларини сўрайман. Улар буни сайловдан олдин қилмагани ажабланарли. Агар нарх туширилса, Россия ва Украина уруши зудлик билан тугаши мумкин. Айни пайтда юқори нарх урушни давом эттиришга туртки бўлмоқда. Буни зудлик билан ҳал қилиш керак," – деган Трамп.

Айни пайтда нефть нархи бир баррел учун тахминан 80 долларни ташкил этади. Трампнинг чиқиши пайтида нарх бир долларга тушган. Унинг сўзларига кўра, жамоаси можарони ҳал қилиш йўлида фаол иш олиб бормоқда ва Киев томони келишувга тайёрлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг