09:52 / 25.01.2025
581

Трампнинг Дания бош вазири билан агрессив суҳбати ҳақида маълум қилинди

Трампнинг Дания бош вазири билан агрессив суҳбати ҳақида маълум қилинди
Фото: besthdwallpaper.com
АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ҳафта Дания бош вазири Метте Фредериксен билан телефон суҳбатида Гренландияни қўлга киритиш нияти жиддийлигини таъкидлади, деб ёзади Financial Times 24 январ, жума куни. Шу билан бирга, Трамп суҳбатни баланд овозда олиб борди, дея қўшимча қилади нашр Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийларига таяниб.

Қайд этилишича, Трамп ва Фредериксен ўртасидаги суҳбат 45 дақиқа давом этган. Оқ уй бу борада ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. Ўз навбатида, Дания бош вазири АҚШ президентига Скандинавия қироллигининг автоном ҳудуди бўлган орол АҚШнинг «катта манфаатдорлиги»га қарамай, «сотилмаслигини» тушунтирганини айтди.

«Европа Иттифоқининг амалдаги ва собиқ беш нафар юқори мартабали мулозимлари суҳбат жуда ёмон ўтганини айтишди», — дейилади FT хабарида. Қайд этилишича, АҚШ президенти Фредериксеннинг Дания ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий базалар ва фойдали қазилмаларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича таклифларига қарамай, ўзини агрессив тутган ва қарама-қарши кайфиятда бўлган.

Трансатлантик муносабатлардаги кескинлик кучаймоқда

«Қўнғироқ тафсилотлари Европанинг Трампнинг ҳокимиятга қайтиши трансатлантик муносабатларни ҳар қачонгидан ҳам таранглашишига сабаб бўлиши мумкинлиги борасидаги хавотирларини кучайтиради, чунки АҚШ президенти иттифоқчиларга ҳудуддан воз кечиш учун босим ўтказмоқда», деб таъкидлайди муаллифлар Гренландия, Панама канали ва ҳатто Канадани эгаллаб олиш фикрини эслатиб.

Дания собиқ амалдорининг сўзларига кўра, Трамп агар Гренландияни сотишдан бош тортса, Данияга қарши махсус чоралар кўриш, масалан, айрим товарларга юқори божлар жорий қилиш билан таҳдид қилган. Данияликлар Трампнинг ҳаракатларидан «шунчаки ҳайратда», дея қўшимча қилди манба.

Айни пайтда, Дания бош вазирлиги идораси «аноним манбалар томонидан берилган суҳбат талқинини қабул қилмаслигини» айтди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг