© Sputnik / Рамиль Ситдиков
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон CNN телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин Америка етакчиси Дональд Трампга қандай таъсир ўтказишни билишини айтди. Бу ҳақда “Newsweek” ёзмоқда.
“Путин Трампга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади, деб ўйлайман. Менимча, у буни қандай қилишни билади. У Трамп билан қандай муомала қилишни билади. Ва менимча, бу Украина учун жуда хавфли вазият”, - дея Болтоннинг интервьюдаги сўзларини келтиради журналистлар.
Путин Трамп билан ҳар икки давлатни қизиқтирган барча соҳаларда хотиржамлик билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди. Трамп аввалроқ Путин билан “дарҳол” учрашмоқчи эканлигини ва Россия раҳбари ҳам буни хоҳлаётгани ҳақида “сигналлар” олаётганини айтган эди.
22 январь куни Трамп Москва махсус операцияни тўхтатмаса, янги санкциялар ва божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди. Оқ уйнинг янги хўжайини Украинадаги можарони зудлик билан тўхтатишга чақириб, жанговар ҳаракатлар чўзилишининг эҳтимолий салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу таҳдидларда янгилик кўрмаганини айтди. Унинг эслатишича, Трамп санкция усулларини биринчи президентлик даврида ҳам ёқтирган, бироқ ундан тенг ҳуқуқли мулоқот учун ҳозирча ҳеч қандай сигналлар бўлмаган, Москва эса бунга тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар