06:25 / 27.01.2025
275

Камеруннинг 91 ёшли президенти саккизинчи марта президентликка номзодини қўймоқчи

Камеруннинг 91 ёшли президенти саккизинчи марта президентликка номзодини қўймоқчи
Камеруннинг 91 ёшли президенти Пол Бия 2025 йил октябрга мўлжалланган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суришини расман эълон қилди. Бу ҳақда Cameroon online хабар берди.

Миллий Ассамблея раиси Каваэ Эгий Жибрилем маълумотни тасдиқлади. У президент Узоқ Шимол ҳудудидан номзод бўлишини билдирди.

Камерун президенти 1982 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб, бу уни дунёдаги энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган раҳбарлардан бирига айлантиради. Агар у қайта сайланса, 2032 йилги навбатдаги сайловлар пайтида 99 ёшга тўлади. 2022 йилда Британия қироличаси Елизавета II вафотидан кейин Бия дунёдаги энг кекса давлат раҳбарига айланди.

Камерун конституциясида президентликка номзодлар учун ёш чегаралари белгиланмаган, бу эса Бияга кетма-кет саккизинчи муддатга сайланишига имкон беради. Ундан ташқари яна 10 киши номзодини қўйиш истагини билдирган.

Пол Бия Камерунда кўппартиявийлик демократиясини йўлга қўйгани ва мамлакатнинг Ғарб давлатлари билан алоқаларини чуқурлаштиргани учун муносиб эътирофга сазовор бўлди. Бироқ етти йиллик фуқаролар уруши Камеруннинг иқтисодий ривожланишига жиддий таъсир кўрсатди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг