Беларусда президентлик сайлови участкалари ёпилди. Дастлабки экзит-полл натижаларига кўра, амалдаги Александр Лукашенко 87,6 фоиз овозга эга, деб ёзди БелТА.
Фото: БелТА
«Ҳаммага қарши» варианти сўровда қатнашган сайловчиларнинг 5,1% овозини олган. Сайловда иштирок этган қолган номзодларнинг натижалари қуйидагича:
- Сергей Сиранков - 2,7%
- Олег Гайдукевич - 1,8%;
- Анна Канопацкая - 1,6%;
- Александр Хижняк - 1,2%.
Марказий сайлов комиссиясининг таъкидлашича, сайловда 52 давлатдан 486 нафар хорижий кузатувчи ва 44361 нафар миллий кузатувчи қатнашган.
Европа Иттифоқи Беларусдаги президентлик сайловини «сохта, на эркин, на адолатли» деб атади.
Александр Лукашенко бу йил қаторасига еттинчи марта сайланмоқда. Ундан ташқари яна тўрт номзод: Коммунистик партиянинг биринчи котиби Сергей Сиранков, Либерал-демократик партияси раиси Олег Гайдукевич, тадбиркор аёл Анна Канопацкая, Меҳнат ва адолат республика партияси раиси Александр Хижняк иштирок этяпти. Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг айтишича, беларусликлар ҳам, халқаро ҳамжамият ҳам ушбу сайлов натижаларни тан олмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар