date
views 370

Колумбия ҳукумати Трампнинг талабларига рози бўлди

Колумбия ҳукумати Трампнинг талабларига рози бўлди
Колумбия ҳукумати АҚШ томонидан жорий этилган иқтисодий босимлар ва 25 фоизлик тариф таҳдидларидан сўнг президент Дональд Трампнинг барча шартларини қабул қилди. Бу шартлардан бири АҚШдан депортация қилинган колумбиялик муҳожирларни "шартсиз" қабул қилишдир.

Колумбия президенти Густаво Петро аввалроқ АҚШдан депортация қилинган колумбияликларни олиб кетаётган ҳарбий самолётларни қўндиришни тақиқлаб, уларни "жиноятчидек қабул қилишни" рад этганди. Петро муҳожирлар учун муносиб шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлаб, уларни фуқаролик самолётлари орқали қайтаришни таклиф қилган эди.

Аммо Трампнинг тезкор ва кескин муносабати Колумбиянинг позициясига таъсир кўрсатди. АҚШ президенти Колумбиядан келаётган барча товарларга 25 фоизлик тарифларни жорий этиб, бу чоралар божларни 50% гача ошириш билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Колумбия ҳукумати амалдорлари ва уларнинг яқинлари учун визалар бекор қилиниб, саёҳат чекловлари жорий этилди.

Колумбия иқтисодиёти АҚШ билан савдога кучли боғлиқ бўлгани сабабли ҳукумат вазиятни ҳал қилиш мақсадида Трампнинг талабларини қабул қилишга қарор қилди. АҚШ ва Колумбия ўртасидаги савдо ҳажми 2022 йилда 53,5 миллиард долларни ташкил этган. АҚШнинг Колумбияга экспорти 28,7 миллиард долларга етган бўлса, Колумбиядан импорт 24,8 миллиард долларни ташкил этган.

Манба: azon.global
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбия ҳукумати Трампнинг талабларига рози бўлди
-->