22:37 / 28.01.2025
2 318

«Қиёмат соати» миллари бир секунд олдинга сурилди

«Қиёмат соати» миллари бир секунд олдинга сурилди
1947 йилдан бери «Қиёмат соати» билан шуғулланиб келаётган Bulletin of the Atomic Scientists ташкилоти соат миллари бир секунд олдинга сурилганини маълум қилди. Бу миллар глобал ядровий фалокат таҳдидини англатади. Энди ҳалокатли «Ярим тун»гача 89 сония қолди - ҳар қачонгидан ҳам камроқ.

«Қиёмат соати» (Doomsday Clock) – инсониятнинг ядро уруши, иқлим инқирози ёки бошқа таҳдидлар каби глобал фалокатга қанчалик яқинлигини кўрсатадиган метафорик соат. Концепция 1947 йилда Bulletin of the Atomic Scientists ташкилоти олимлари томонидан яратилган.

Соатдаги «Ярим тун» дунёнинг охири ёки глобал фалокат рамзидир. Миллар ярим тунга қанчалик яқин бўлса, глобал ҳалокат хавфи шунчалик юқори бўлади. Соат дастлаб ядровий қуроллар хавфини, айниқса, Совуқ Уруш контекстида тасвирлаш усули сифатида яратилган.

Фото: AFP
Милларни суриш тўғрисида қарор олимлар, Нобел мукофоти лауреатлари ва сиёсий таҳлилчиларни ўз ичига олган бир гуруҳ мутахассислар томонидан қабул қилинади. Суриш инсониятга таҳдидлар билан боғлиқ ҳозирги глобал вазиятни акс эттиради.

Миллар сурилишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- ядро қуроллари ва қуролланиш пойгаси;
- иқлим инқирози;
- биологик таҳдидлар (масалан, пандемия);
- технологик хавфлар (масалан, сунъий интеллектни ривожлантириш).

1947 йилда соат ярим тунгача 7 дақиқа қолганини кўрсатар эди. 2023 йилда, асосан, Россия-Украина уруши ва ядровий эскалация хавфи туфайли соат миллари бирданига 10 секунд олдинга сурилди ва «Ярим тун»гача 90 сония қолган эди. 2024 йилда милларнинг ҳолати ўзгармади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг