11:00 / 29.01.2025
350

АҚШ ва ЕИ Россияга босимни давом эттиришга келишиб олди

АҚШ ва ЕИ Россияга босимни давом эттиришга келишиб олди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Украина урушига чек қўйиш учун Россияга нисбатан «максимал босим»ни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда 28-январ куни ЕИ вакили, уларнинг биринчи телефон суҳбати якунида маълум қилди, деб ёзади AFP.

Икки дипломат «асосий глобал муаммолар, жумладан, Россиянинг Украинадаги уруши, Яқин Шарқдаги вазият ва Хитой билан боғлиқ таҳдидлар борасида АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш» муҳимлигини таъкидлади.

Каллас суҳбат чоғида Европа Комиссияси Россиядан келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларга божларни ошириш таклифини илгари сургани ҳақида маълум қилди. Байнотда таъкидланишича, янги божлар Россиянинг экспорт даромадларига ва Украина уруши давом этиш имкониятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Трамп Украина урушига 100 кун ичида нуқта қўймоқчи

АҚШ президентлигига қайтганидан бир неча кун ўтиб, Доналд Трамп Украина ва Россия бўйича махсус вакил, истеъфодаги генерал Кейт Келлогга Россиянинг Украинага қарши урушини 100 кун ичида тўхтатиш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) 22-январ куни хабар берди. Журналистларнинг фикрича, Трампнинг Путин билан келишувга эришиши қийин бўлади, чунки у сайловолди ташвиқотида Оқ уйга қайтгач, 24 соат ичида урушни тугатишга ваъда берган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг