Фото: runews24.ru
Россиянинг Чувашия ҳудуди раҳбари Олег Николаев 2025 йилдан бошлаб минтақада мигрантларнинг иқтисодиёт муҳим тармоқларида ишлаши чекланиши ҳақидаги фармонни имзолади, деб ёзди «Коммерсант».
Жумладан, мазкур фармон билан хорижий фуқароларга алкогол ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси, жамоат транспорти ва такси, шунингдек, таълим, маданият, спорт ва кўнгилочар соҳаларда ишлаш тақиқланди.
Қайд этилишича, фармоннинг имзоланиши миграция қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва россияликларни ишга жойлаштириш масалаларида қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Иш берувчилар 1 апрелгача чет эллик ишчилар сонини қайта кўриб чиқиши ва уларни янги қоидаларга мувофиқлаштириши керак.
Қайд этилишича, «бу тақиқ Қозоғистон, Арманистон, Беларус ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, Россияда рухсатномасиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юқори малакали мутахассисларга» тааллуқли эмас.
Йил бошида Чувашия мигрантлар меҳнатига деярли ҳеч қандай чекловлар бўлмаган Россиянинг 40 га яқин минтақалари қаторида эди. Энди у мигрантлар деярли ҳеч қаерда ишлаши мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига қўшилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар