Исроил Россия-Украина уруши бошланганидан бери Киевга энг йирик қурол етказиб беришни амалга оширди.
Сўнгги кунларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Украинага етказиш учун Исроил авиабазасида сақланаётган 90 га яқин Патриот ракетасини Польшага олиб ўтди. Бу ҳақда операциянинг бориши билан таниш бўлган учта манба Axios'га хабар берди.
Фото: Getty Images
Ракеталар Украинага қурол-яроғ етказиш маркази вазифасини бажараётган Шарқий Польшадаги Жешув шаҳрига келтирилди. Европа ва бошқа ҳудудлардаги можаролар ҳақида очиқ манбалардан маълумот тўплаётган OSINT дефендер таҳлилчиси бу маълумотни тасдиқлади:
"C-17 транспорт самолётлари якшанба куни Германиядаги АҚШнинг Рамштейн базасидан Исроилнинг жанубидаги Хацерим авиабазасига, сўнгра Жешувга учиб борди".
Axios манбаларига кўра, қўшимча техника, жумладан, радарлар ва бошқа ускуналар таъмирлаш учун аввал АҚШга юборилади.
Исроил 2024 йилнинг апрелида ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиққани сабабли 30 йилдан ортиқ вақт олдин берилган Патриот тизимларини расман қуролланишдан чиқарди. Axios манбаларига кўра, шундан сўнг Украина расмийлари АҚШ ва Исроилга ракеталарни Пентагонга топширишни таклиф қилган. Режа бўйича Пентагон уларни таъмирлагач, Украинага жўнатиши керак.
"Тель Авив жавоб беришни бир неча ойга чўзди, чунки улар Россия томонидан жавоб чоралари кўрилишидан, масалан, Эронга замонавий қурол етказиб берилишидан хавотирда эди", дейилади хабарда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маъмурияти вакили Патриот тизими АҚШга қайтарилганини тасдиқлади.
"Уларнинг Украинага етказиб берилгани ёки берилмагани бизга номаълум", дейди у.
Исроилнинг юқори мартабали амалдори сўзларига кўра, Тель Авив Москвани АҚШ ракеталарини топшириш ҳақида олдиндан огоҳлантирган ва “Украинага қурол етказиб бермаслигини” таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар