Киев мэри Виталий Кличко
Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Владимир Зеленскийнинг атрофидагилар Украина пойтахтидаги ҳокимият мувозанатини издан чиқаришга ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини йўқ қилишга уринаётганини маълум қилди.
"Украина президентига мурожаат қиламан. Сиз олий бош қўмондон сифатида уруш ва Украинани ҳимоя қилишга эътибор қаратаётган бир пайтда, атрофингиздаги одамлар сиёсий фитналар билан банд. Бу жараёнлар эса тобора хавфли тус олмоқда. Киевда ҳокимият мувозанатини бузишга ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини йўқ қилишга уриниш кузатилмоқда", деб ёзди Кличко ўзининг Telegram каналида.
Унинг айтишича, Киев шаҳар ҳарбий маъмуриятининг янги раҳбари Тимур Ткаченко шикастланган уйлар ва инфратузилмани тиклаш ишларини тўхтатиб қўймоқда. Бу эса шаҳар бошқарувини издан чиқармоқда ва пойтахтнинг ҳаёт таъминотига таҳдид солмоқда.
"Шу билан бирга, у қонунни бузган ҳолда шаҳар мэри, шаҳар кенгаши ва Киев шаҳар маъмуриятининг ваколатларини ўзига олишга уринмоқда. Мен президентдан, конституция кафолатчиси сифатида, демократиянинг асоси бўлган маҳаллий ўзини ўзи бошқарув тизимининг барбод бўлишига йўл қўймаслигини сўрайман", дея қўшимча қилди Кличко.
2024 йил октябрь ойида Кличко ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кўплаб тезкор ҳаракатлари маҳаллий ҳокимият органлари ва коммунал корхоналар ишини тўсиб қўяётганини маълум қилган.
Кличко 2023 йил охирида Зеленскийнинг ҳаракатлари оқибатида Украинада мустақил ҳокимият институтлари деярли қолмаганини, мамлакат ҳамма нарса бир одамнинг кайфиятига боғлиқ бўлган авторитаризмга қараб ҳаракатланаётганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар