16:42 / 30.01.2025
958

АҚШда ҳалокатга учраган самолёт бортида кимлар бўлгани маълум қилинди

АҚШда ҳалокатга учраган самолёт бортида кимлар бўлгани маълум қилинди
Бир муддат олдин Вашингтонда йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетгани ва йўловчи самолёти бортида 64 киши, ҳарбий вертолётда эса 3 киши бўлгани айтилган эди.

Ҳозирга қадар йўловчи лайнери қулаган дарёдан 18 кишининг жасади олиб чиқилди. ФҚБ самолёт ҳалокатида на жиноий тузилмалар, на террорчилик тузилмалари иштирок этмаганлигини билдирган.

РИА нашри спорт агенти Ари Закарянга таяниб, самолёт бортида фигурали учувчилар ва россиялик собиқ мураббийлар бўлганини ёзмоқда.

Америкалик фигурали учувчи Жон Маравилла эса ҳалокатга учраган самолёт бортида мураббийларни ҳисобга олмаганда камида 14 нафар фигурали учувчи бўлганини иддао қилган.

«Исмларини айтмоқчи эмасман, лекин самолётда ота-оналарини ҳисобга олмаганда 14 га яқин фигурали учувчи ва бир нечта мураббий бор эди. Бу жуда ачинарли», – деган Жон Маравилла.

РИА манбаси, шунингдек, манбаларига таяниб, самолёт бортида бўлган икки кишининг исмини келтирган: улар – 1994 йилда фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионлари Эвгения Шишкова ва Вадим Наумов. Бироқ уларнинг тақдири ҳақида бирор маълумот берилмаган.

Айтилишича, ушбу авиаҳалокат АҚШда сўнгги 15 йилдаги энг ҳалокатлиси бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг