Нидерландия полицияси Ассен шаҳридаги Дренте музейида содир этилган ўғирлик бўйича уч нафар гумонланувчини қўлга олди.
Қайд этилишича, уларнинг ёнидан 25 январга ўтар кечаси музейдан олиб чиқиб кетилган бебаҳо экспонатлар топилмаган. Полициянинг маълум қилишича, ҳозирда гумонланувчилар сўроқ қилиниб, тинтув ўтказилмоқда.
Ўғрилар 25 январ куни соат 03:45 да кириш эшигини портлатиш орқали Дренте музейи биносига кирган. Жиноятчилар Дакия қироллиги тарихига оид кўргазма залига кириб, у ердан эрамиздан аввалги 450 йилларга тегишли тўртта экспонат — Коцофенештнинг 1 килограмм соф олтиндан ясалган машҳур дубулғаси ва учта тилла билагузукни ўғирлаб кетган.
Тергов давомида Нидерландия полицияси жиноятчилар фойдаланган Volkswagen Golf автомобилига оид маълумотларни қўлга киритган — машина ҳам ўғирланган бўлиб, жиноят амалга оширилгач, транспорт воситаси ёқиб юборилган.
Бундан ташқари, полиция гумонланувчилардан бирининг суратини тарқатган. Бир неча кундан кейин уч нафар гумонланувчи қўлга олинган. Дренте музейи «умид уйғотувчи янгиликлардан» хурсанд эканини билдирган.
Аввалроқ Руминия ташқи ишлар вазири Эмил Хурезяну нидерландиялик ҳамкасби Каспар Велдкамп билан телефон орқали боғланиб, ўғирланган экспонатларнинг маданий-тарихий аҳамияти нақадар улкан эканини таъкидлаган ва Руминия содир бўлган воқеадан ташвишда эканини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар