22:23 / 30.01.2025
139

Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи қиз билан учрашиб, узр сўради (видео)

Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи қиз билан учрашиб, узр сўради (видео)
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи билан ўйин олдидан қўлини сиқиб қўймагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Спортчи Ваишали билан учрашиб, унга гул ва шоколад совға қилди ва шахсан узр сўради.

Ушбу ҳодиса Тата Steel Challengers 2025 мусобақасининг 4-турида рўй берган эди. Одатга кўра, шахматчилар қўл сиқиб ўйинни бошлайди. Аммо ўзбекистонлик шахматчи Ваишалига қўл узатмаган эди.

Нодирбек ижтимоий тармоқ орқали ҳам унинг қўлини эътиқоди сабаб сиқмагани, бу ҳақда спортчига эртароқ айта олмагани учун узр сўраган эди.

Ҳиндистонлик спортчи ҳам вазиятни тўғри қабул қилгани ва ўша куниёқ вазиятни тушунганини маълум қилган.

Маълумот учун, Чалленгер гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) 10-турда оқ доналарда нидерландиялик Бенжамин Бок билан муросага келди. Якуббоев 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-поғонадан жой олган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг