Фото: Getty images
Япониянинг SoftBank корпорацияси американинг OpenAI стартапига 25 миллиард долларгача инвестиция киритиш ниятида. Бу ҳақда Financial Times ва CNBC хабар тарқатди.
FT’нинг таъкидлашича, бундай сармоя SoftBank’ни OpenAI’нинг энг йирик молиявий шерикларидан бирига айлантиради. Шунингдек, SoftBank АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган Stargate сунъий интеллект лойиҳаси доирасида ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур лойиҳа «сунъий интеллектнинг янги авлодини ривожлантириш» ва катта маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, биринчи босқичда унга 100 миллиард доллар сармоя киритиш режалаштирилган. Кейинги тўрт йил ичида эса бу сумма 500 миллиард долларга етказилиши кутилмоқда.
SoftBank Stargate’га 15 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритишни режалаштираётгани, шунингдек, OpenAI’га ҳам 15-25 миллиард доллар сармоя киритиш юзасидан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинмоқда.
CNBC маълумотларига кўра, SoftBank аввал ҳам OpenAI’га сармоя киритган, аммо камроқ миқдорда. Бунгача эса Microsoft OpenAI’га 13 миллиард доллар инвестиция киритган. ChatGPT ишга тушганидан бери компания қиймати 157 миллиард долларга етган.
Аввалроқ, Хитойнинг DeepSeek стартапи янги сунъий интеллект моделини тақдим этганидан сўнг, Nvidia, OpenAI, Microsoft ва Google каби йирик технологик компанияларнинг акциялари нархи кескин пасайган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар