12:26 / 31.01.2025
167

Америкалик спортчини Вашингтондаги авиаҳалокатдан ити қандай асраб қолди?

Америкалик спортчини Вашингтондаги авиаҳалокатдан ити қандай асраб қолди?
Вашингтонда 30 январ куни йўловчи самолёти билан ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетган ва дарёга қулаган эди.

Самолётда 4 нафар экипаж аъзоси ва 60 нафар йўловчи, хусусан улар орасида бир неча фигурали учувчилар бор эди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, бир спортчини ўз ити бу рейсдан олиб қолган экан.

26 январь куни АҚШда фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнир якунланганидан сўнг, айрим спортчилар қайтаётган самолётда ҳалокатга учради. Самолёт Вашингтон яқинида қулаб тушди. Бахтли тасодиф туфайли фигурали учувчи Жон Маравилла ушбу самолётга чиқа олмади. Унинг аэропортдан ортга қайтишига ити сабабчи бўлди.

«Рўйхатдан ўтиш жойида ходим менга итимнинг вазни оғир эканини айтди, гарчи бу бизнинг қайтиш рейсимиз бўлса ҳам. Шу сабабли биз автомобилда қайтишга қарор қилдик», дейди фигурали учувчи Жон Маравилла.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг