15:05 / 31.01.2025
37

Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди (видео)

Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди (видео)
ҲАМАС 30 январь куни гаровга олган саккиз кишини — уч нафар исроиллик ва беш нафар Таиланд фуқаросини Қизил Хочга топширди. Исроил бунинг эвазига 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда BBC нашрига таянган ҳолда Дарё хабар берди.

Фото: Reuters
Озод қилинганлар орасида Исроил армиясининг 20 ёшли ҳарбий хизматчиси Агам Бергер ҳам бор. У 482 кун асирликда бўлган. Шунингдек, 29 ёшли Арбел Яҳуд ва 80 ёшли Гади Мозес ҳам озод қилинган. Яҳуднинг турмуш ўртоғи ва акаси ҳали ҳам асирликда қолмоқда.

Фаластинлик 110 нафар маҳбусдан 32 нафари умрбодга қамалган, 48 нафари эса узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётганди. Шунингдек, икки нафари 15 ёшли ўсмир, 30 нафари 18 ёшгача бўлганлардир. Озод қилинган маҳбусларнинг 21 нафари чет элга депортация қилиниши керак.

Фото: AP Photo
Таиланд Ташқи ишлар вазирлигига кўра, 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми пайтида 31 нафар Таиланд фуқароси ўғирлаб кетилган. Уларнинг аксарияти йил охирига келиб озод қилинган. Исроилда умумий ҳисобда 30 мингга яқин Таиланд фуқаролари яшайди.

Фото: озод қилинган Таиланд фуқаролари / AP Photo

Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати 7 кишини, яҳудий давлати эса 290 кишини озод қилганди. Тўртинчи асирлар алмашинуви дам олиш кунлари режалаштирилган. Бироқ 29 январь куни ҲАМАС Исроилни ёнилғи, чодирлар, оғир техника ва бошқа ускуналар етказиб беришни кечиктириб, келишувни хавф остига қўйишда айблаган. Исроил ҳукумати фаластинлик маҳбусларнинг кейинги озод этилишини кечиктирган. Жумладан, гаровдагилар хавфсиз шароитда озод қилинмагунча, фаластинликлар озод қилинмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг