date
views 966

5 февралдан ноқонуний мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш бошланади

5 февралдан ноқонуний мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш бошланади
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин 5 февралдан миграция сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ навбатдаги ўзгаришлар кучга киришини маълум қилди.

«Ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш режимини назарда тутувчи қонун кучга киради. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилмайдиган ёки қолиш ҳуқуқини қўлдан чиқарганлар мамлакатимизда бўлмаслиги керак. Ушбу чора хавфсизликни кучайтиришга қаратилган», — деб ёзади Володин ўзининг Telegram-каналида.

Бундан ташқари, мамлакатга кириш ёки ундан чиқиш қоидаларини бузганлик, шунингдек, назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган мигрантга кўрсатилиши тақиқланган хизматлар кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

Володиннинг аниқлик киритишича, тегишли қонун 5 февралдан кучга киради.

Аввалроқ Россия Таълим вазирлиги мактабга қабул қилиниш вақтида рус тилини билиш бўйича тестни топшира олмаган фарзандининг қўшимча ўқиши учун шароит яратмаган мигрантларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини берганди.

2024 йилда «Мигрант Сервис» таҳлилчиларига кўра, Россияни 1 миллионга яқин мигрант, асосан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар фуқаролари тарк этган. 2025 йилда бу тенденция давом этиши ва фаразга кўра яна 1 миллионга яқин меҳнат мигранти хорижда янада жозибадор меҳнат шароитларини излаб Россияни тарк этиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 5 февралдан ноқонуний мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш бошланади