date
views 410

Таиландда сайёҳлар бор автобус 15 метр баландликдан қулаб тушди

Таиландда сайёҳлар бор автобус 15 метр баландликдан қулаб тушди
Таиландда сайёҳларни олиб кетаётган автобус 15 метр баландликдан қулаб тушди. BrightTV телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор.

Автобус баландликдан қулаш чоғида тоғ орасига тиқилиб қолган.

Фото: Репорт.аз
“Йўл-транспорт ҳодисаси Пхукетдаги Карон-Патонг довонида содир бўлган. Бир гуруҳ сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва меҳмонхона яқинидаги жарликка қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида 9 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Россия ва Хитой фуқаролари ҳам бор.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизматлари ишлаётгани хабар қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда сайёҳлар бор автобус 15 метр баландликдан қулаб тушди