Фото: Getty Images
АҚШда Хитой фойдасига тижорий сирларни ўғирлашда айбланган Федерал захира тизимининг (ФЗТ) халқаро молия бўлими собиқ катта маслаҳатчиси Жон Гаролд Рожерс Хитой ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги хабар берди.
Баёнотда таъкидланишича, Жон Гаролд Рожерс регуляторга ёлғон маълумот тақдим этган ва ўз навбатида давом этаётган терговга сезиларли таъсир кўрсатган. Рожерс иқтисод бўйича докторлик даражасига эга АҚШ фуқароси бўлиб, 2010 йилдан 2021 йилгача ФЗТ катта маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Маълум қилинишича, у ўзларини Хитой университети аспирантлари сифатида таништирган махсус хизмат ходимларига махфий маълумотларни тақдим этган.
Рожерс улашган маълумотлардан Хитойга АҚШ бозорини манипуляция қилиш имконини бериши мумкин эди. Таъкидланишича, АҚШнинг иқтисодий сиёсати, жумладан, фоиз ставкаларининг ўзгариши тўғрисида дастлабки маълумотларга эга бўлиш Хитойга Қўшма Штатларнинг қимматбаҳо қоғозлари ва облигацияларини харид қилиш ёки сотишда устуворлик тақдим этиши мумкин бўлган.
Тергов версиясига кўра, Рожерс камида 2018 йилдан бошлаб ФЗТдаги мавқеидан фойдаланишга киришган. Собиқ маслаҳатчи Хитойдаги меҳмонхоналарда шериклари билан «дарс» баҳонасида учрашган ва уларга махфий тижорий маълумотларни бериб келган.
Рожерс суд томонидан айбдор деб топилгудек бўлса, 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 5 миллион доллар жаримага тортилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар