Фото: Reuters
НАТО бош котиби Марк Рютте Германияни мудофаа харажатларини сезиларли даражада ошириш ва қурол-яроғ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. У альянс эҳтимолий урушга тайёрланиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Альянс бош котиби Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. НАТОга аъзо бўлган ҳеч бир Европа давлати Киевни Берлинчалик қўллаб-қувватламайди, деди у.
“Германия иқтисодиётининг миқёсини ҳисобга олган ҳолда, табиийки, уларнинг кўпроқ ҳаракат қилишини хоҳлаймиз. Ишончим комилки, Германия ўзининг қурол компаниялари ва инновацион салоҳияти билан ишлаб чиқаришни кўпайтириши керак бўлади. Германия ҳарбий харажатларини ошириши зарур, бу муқаррар”, деди Рютте.
Россия ва Хитойдан “таҳдид”
НАТО бош котиби мудофаа харажатларини ошириш яқин ойларда кўплаб Европа мамлакатларида мунозара мавзусига айланишини айтди. У ўз чақириғини, Россия томонидан таҳдид билан изоҳлади.
“Сизларга очиқ айтяпман: биз урушга тайёрланишимиз керак. Бу урушдан қочишнинг энг яхши усули”, деб тушунтирди у.
Рютте хавфли вазият Хитой билан ҳам юзага келаётгани, чунки Пекин ўз ҳарбий салоҳиятини ошираётганини таъкидлади.
Трамп мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга чақирди
Январь ойи бошида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп НАТО давлатлари йиллик мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириши кераклигини айтганди. У Вашингтоннинг альянснинг жамоавий ҳимоя тизимидаги иштирокини тўхтатиш билан таҳдид қилган.
Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас ва Европа Иттифоқи кенгашида раислик қилаётган Польша бош вазири Дональд Туск бу чақириқни қўллаб-қувватлаган. Трамп биринчи президентлик даврида Европа давлатларидан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача оширишни талаб қилганди.
Германия икки фоизлик мақсадни амалга оширди, аммо Европа иттифоқининг еттита давлати ҳали ҳам бу кўрсаткичга эриша олмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар