Иллюстратив фото: Alamy
Покистон фуқароси 14 ёшли қизини TikTok ижтимоий тармоғига ўз видеоларини жойлагани учун отиб ўлдирди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Express Tribune хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, дастлаб иш очиқланмаган жиноят сифатида кўриб чиқилган, чунки қизнинг отаси номаълум шахсларни гумонланувчи сифатида кўрсатиб, полицияга ариза берган. Бироқ, тергов ўтказилгач ва жиноят жойидан далиллар тўплангач, полиция оила аъзоларидан шубҳалана бошлаган.
“Кветтада 14 ёшли покистонлик-америкалик қизнинг ўлдирилиши унинг отаси ва амакиларининг қамоққа олинишига олиб келди. Улар қизнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши сабабли қотилликни режалаштирганликларини тан олишди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қиз ўз уйи яқинида отиб ўлдирилган ва шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Полиция қизнинг отасига унинг қариндоши ёрдам берганини айтмоқда.
Тергов давомида полиция оиланинг Покистонга келишидан олдин АҚШда деярли 28 йил яшаганини аниқлади. Қизнинг отаси унинг TikTok ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги фаоллигидан норози бўлган, аммо қиз интернетдаги фаолиятини тўхтатишни рад этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар