Россия президенти Владимир Путин Европанинг етакчи раҳбарлари АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденни афзал кўрганини ва Доналд Трамп сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг саросимага тушиб қолишганини таъкидлади. Путиннинг фикрига кўра, Оқ уйнинг янги раҳбари тезда «тартиб ўрнатади».
— Трамп айрим масалалар, хусусан, гендер сиёсати ва бошқа йўналишларда тамоман бошқача қарашларга эга. Ишонч билан айта оламанки, у ўз характери ва қатъияти билан вазиятни тезда ўзгартириб юбориши мумкин. Жуда қисқа муддат ичида ҳамма нарса ўз жойига қайтади, — деди Путин.
Шунингдек, Россия раҳбари Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари ўз манфаатларини ҳимоя қилишда олдинги раҳбарлардек жасур эмаслигини қайд этди. Путиннинг таъкидлашича, ЕИ сиёсатчилари муқобил ғояларга чеклов қўяётгани учун уларни «сиёсий тирмизаклар» деб аташ мумкин.
Трамп лавозимга киришгач, Европа Иттифоқи давлатлари маҳсулотларига бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ Евроиттифоқ автомобиллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олмайди, бироқ Европа «миллионлаб» ўз машиналарини Америка бозорига етказиб бермоқда.
Трамп бу вазиятни «улкан савдо дефицити» деб баҳолаб, иқтисодий мувозанатни тиклаш учун чоралар кўриш ниятида эканлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар