20:56 / 03.02.2025
366

Зеленский Россия билан музокараларни қачон бошламоқчи?

Зеленский Россия билан музокараларни қачон бошламоқчи?
Владимир Зеленский AP агентлигига берган интервьюсида Россия билан музокараларни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувдан кейин бошлашни режалаштираётганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Трамп билан гаплашганимиздан сўнг россияликлар билан қандайдир муҳокама форматига ўтишимиз керак. Мен АҚШ, Украина ва россияликларнинг музокара столига ўтиришини истардим", — деди Зеленский.

Зеленскийнинг қайд этишича, Киев Оқ уй билан алоқада, бироқ мунозаралар ҳамон умумий характерга эга. У Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида батафсил келишувларни ишлаб чиқиш бўйича учрашувлар яқин келажакда бўлиб ўтишига умид билдирди.

Шу билан бирга, у АҚШнинг Украинага махсус вакили Кит Келлогнинг ташрифи “ҳуқуқий сабабларга кўра” қолдирилганини маълум қилди. Зеленский, шунингдек, Ғарб давлатлари томонидан Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ғоясини хавфсизликнинг етарли кафолати деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг