Дубай дунёдаги энг катта сунъий оролни қуришни давом эттиришга киришди.
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча табиий ороллардан ҳам катта Жабал Али сунъий оролини барпо этиш 2002 йилда бошланган. Бироқ иқтисодий инқироз туфайли лойиҳа 2008 йилда 15 йил муддатга музлатиб қўйилган эди.
Энди оролни барпо этишни жуда қисқа вақт ичида — 2027 йилда тугатиш мақсад қилинган.
Фото: Dubai Media Office
Дубайни 2040 йилгача ривожлантириш бош режасига кўра, сунъий орол 35 мингта оилага мўлжалланган. Орол қирғоқлари узунлиги жами 110 километр, майдони 13,4 квадрат километр бўлиб, Малдив пойтахти Маледан икки баравар катта. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар