Фото: CNN
Швециянинг Эребру шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, CNN хабар берди.
Қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмоқда. Ҳужум уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Полициянинг таъкидлашича, гумонланувчи ҳеч қандай жиноий гуруҳларга алоқадор бўлмаган. У қандай турдаги қуролдан фойдалангани ошкор этилмаган.
“У ёлғиз ҳаракат қилган. Мазкур отишма жуда фожиали бўлиб, унда жабрланганлар кўп. Бу даҳшатли воқеа, худди қўрқинчли тушдай”, дейди шаҳар полицияси бошлиғи Роберто Эид Форест.
Фото: AFP
Швеция бош вазири Улф Кристерссон жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Бугун биз мутлақо бегуноҳ одамларга нисбатан шафқатсиз, ўлимга олиб келган зўравонликни кўрдик — бу Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма”, деди у.
Мамлакат адлия вазири Гуннар Штрёммер буни “таърифлаб бўлмайдиган даражада қайғули фожиа” деб атади.
Эребру аҳолиси сони бўйича Швециянинг олтинчи муниципалитети бўлиб, у ерда тахминан 125 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида юз берган. Отишма жойига полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар юборилган, расмийлар аҳолини ҳудуддан узоқроқда бўлишга чақирган. Воқеа жойидан олинган кадрларда ўнлаб қуролланган полициячилар, кўплаб тез ёрдам машиналари ва фавқулодда хизматлар автомобилларини кўриш мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар