15:25 / 05.02.2025
184

Януковичнинг ўғли Россия босиб олган ҳудудлардаги кўмир савдосидан миллиардлаб даромад топмоқда

Януковичнинг ўғли Россия босиб олган ҳудудлардаги кўмир савдосидан миллиардлаб даромад топмоқда
Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғли Александр Янукович Россия назоратидаги Украина ҳудудларидан кўмир савдоси орқали катта даромад топаётгани маълум бўлди. «Важные истории» нашри 4 февраль куни эълон қилган суриштирувга кўра, 2023-2024 йилларда Янукович билан боғлиқ тузилмалар қарийб ярим миллион тонна кўмир экспорт қилган. Кўмирдан тушган маблағлар Британия Виржиния оролларидаги офшор ҳисобрақамларига ўтказилган бўлиб, маҳсулот асосан Туркия ва бошқа давлатларга етказилган.

Януковичга боғлиқ кўмир савдо схемаси

Журналистларнинг маълумотларига кўра, ушбу схема марказида «Энергоресурс» номли компания туради. У Ростов-Дон шаҳрида рўйхатдан ўтган бўлиб, Донецк вилоятидаги шахталардан экспорт учун кўмир олиб сотиш билан шуғулланади. Компания кўмирни «Донские угли», «Востокуголь», «Комсомолец Донбасса», «Ждановская», «Импэкс-Дон» ва бошқа конлардан харид қилади.

«Энергоресурс» компанияси эгаси ва раҳбари Алексей Иванов ва Павел Земляков ҳисобланади. Улар аввал Александр Януковичнинг қўл остида турли юридик ва молиявий компанияларда ишлаган. 2023 йилда «Энергоресурс» Кипрдаги Sl Holdings Limited компаниясидан 7 миллион доллар миқдорида кредит олган. Бу компания Януковичга тегишли «МАКО» холдингининг собиқ ходими Эдуард Слинко томонидан бошқарилади.

Кўмир экспорт қилинган давлатлар

Европа Иттифоқи санкциялари сабаб, 2022 йилдан буён «Энергоресурс» компанияси асосан Туркияга кўмир етказиб бермоқда. Товар темир йўл ва денгиз транспорти орқали Туркияга жўнатилади. Қабул қилувчи компания Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган Energy Union бўлиб, 2024 йилда компания бир тонна кўмирни ўртача 5700 рублдан сотган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, паст нарх экспорт божларини минималлаштириш имконини беради, кейин эса Energy Union кўмирни исталган жойда юқори нархда сотиши мумкин. Бундай схема фақат ушбу компаниялар ўзаро боғлиқ бўлса мантиқийдир.

2022 йилгача Болгария, Эстония, Чехия ва Руминия ҳам «Энергоресурс»дан кўмир сотиб олувчи давлатлар қаторида эди. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, компания 2021-2023 йиллар давомида 3,5 миллиард рубл даромад топган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг